ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН ИМКОНИЯТ  

Хотин-қизларга берилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар уларни ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун имконият бўлмоқда. Бунда "Аёллар дафтари" орқали берилаётган ёрдамларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Яқинда шаҳримизда 3-босқич "Аёллар дафтари" даги 1-ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз тоифасига киритилган 157 нафар хотин-қизларга ҳам ана шудай имконият берилди.

Хотин-қизларни истакларидан келиб чиқиб, уларга пишириқ печлари тарқатиш тадбирида иштирок этган шаҳар ҳокими Г.Алимова бугун хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди. -Албатта, бу каби тадбирлар юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси инсон шаъни ва қадр-қимматини улуғлашга қаратилганлигининг исботидир,-деди шаҳар ҳокими ўз сўзида.

Ўз навбатида даромад топиш манбаига эга бўлган хотин-қизлар бу имконият учун миннатдорчиликларини билдирдилар.                           

              Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM