ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ МАҲАЛЛАЛАРДА ҲАМ ДАВОМ ЭТДИ

Шаҳримиз бўйлаб “Янги Ўзбекистон инсон қадри улуғланган юрт” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.
Бугун 4 умумтаълим мактабида Республикадан ташриф буюрган санъаткорлар ижросидаги концерт дастурига “Дамариқ”, “Ермачит”, “Кўҳнадам”, “Ўрикзор” маҳаллаларидаги хотин-қизлар, ёшлар қатнашдилар.
Театр ва кино актёрларининг чиқишлари, санъаткорлар томонидан ижро этилган  тинчлик, инсон қадрини улуғловчи, Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди.
Бугунги тинч кунларимизга шукрона келтирган ҳамшаҳарларимиз айтилаётган куй ва қўшиқларга ҳамоҳанг тарзда рақсга тушдилар.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM