Санъаткорлар, актёр ва ижодкорлардан иборат тарғибот гуруҳи куни кеча шаҳар Истироҳат боғида бўлдилар.
“Янги Ўзбекистон инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида бўлиб ўтаётган тадбирлар доирасида санъаткорлар ёшларни 30 июнь-Ёшлар куни билан муборакбод этдилар.
Тадбир иштирокчилари учун ажойиб куй ва қўшиқларини тақдим этдилар.
Санъаткорларнинг каттақўрғонлик китобхонлар билан бўлган учрашуви ҳам қизғин бўлди. Энг кўп шеърларни ёд айтган хотин-қизлар ва ёшларга санъаткорлар китоблар совға қилдилар.
Айниқса, Эркин Вохидовнинг “Ўзбегим” шеърини ёддан, дилдан жўшиб айтган онахон санъаткорлар ва тадбир иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.