КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Бугун шаҳар ҳокимлигида Каттақўрғон шаҳри ва Каттақўрғон тумани маҳаллаларида фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари учун “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишнинг устувор йўналишлари, давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни ва унга қарши курашиш бўйича ижобий хулқни шакллантириш” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масъул ходимлари – Б. Рахмонов, А.Эргашев, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги масъул ходими - Умид Абдуллаев, Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари - М.Тошпўлатов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ходимлари, маҳалалларда ишлаётган барча ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.

Семинарда сўзга чиққанлар жамият тараққиётига жиддий тўсиқ бўлувчи иллат коррупция ва унинг оқибатлари хусусида ва унга қарши курашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз юритдилар. Бу борада тегишли вазифалар белгилаб олинди ва масъулларга зурурий кўрсатмалар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM