1 СЕКТОРДАГИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун шаҳар Драма театрида 1 сектордаги ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди

Унда шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Носиров, республикадан ташриф буюрган санъаткорлар ва сектор ҳудудидаги мактабларнинг битирувчи ёшлари қатнашдилар.

Учрашув аввалида бугун юртимизда келажагимиз бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлидаги тизимли ишлар ҳақида ҳамда бу борадаги яратилаётган шарт-шроитларлардан мақсадли фойдаланиш ёшларни ўз истакларини амалга оширишларида муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу ўқув йилида 1 сектор ҳудудидаги мавжуд 7 та умумтаълим мактабини битираётган 301 нафар ёшларнинг 288 нафари олий таълим муассасасига хужжат топшириш, 6 нафари коллеж ёки техникумларга, 2 нафари ҳарбий хизматга, 5 нафари ҳунар ўрганиш истагини билдирган.

Учрашув якунида халқимизнинг севимли санъаткорлари ижросидаги куй ва қўшиқлар ёшлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM