САЙЁР ҚАБУЛДА ТУШГАН МУРОЖААТЛАР ШАҲАР ҲОКИМИ ТОМОНИДАН ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ 

Жорий йилнинг 9 июнь куни Каттақўрғон туманидаги "Ёшлик истироҳат боғи"да ўтказилган вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг сайёр қабулида Каттақўрғон шаҳри фуқаролари ҳам иштирок этдилар.
Каттақўрғонлик фуқаролардан тушган кўчага ном қўйиш, уйини таъмирлаб бериш, ноқонуний қурилишлар, тиббиёт соҳасига ишга жойлаштириш масалаларидаги мурожаатлар шу куннинг ўзидаёқ шаҳар ҳокими Г.Алимова ва Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиевалар  томонидан жойига бориб ўрганилди.
Жумладан, “Оқ-олтин”, “Кўҳнадам” маҳаллаларидаги фуқароларнинг хонадонларида бўлган шаҳар ҳокими уларнинг мурожаатлари юзасидан суҳбатлашди ва унинг ижроси  юзасидан зарурий тушунчаларни берди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM