ЁШЛАР ЗАКОВАТЛАРИНИ ВА КИТОБХОНЛИКЛАРИНИ НАМОЁН ЭТДИЛАР

Бугун каттақўрғонлик ёшлар ўртасида “Ёшлар ойлиги” муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида бир қатор тадбирлар ўтказилди. Бугунги танловларда ёшлар спортда ва билимда “Прокурор кубоги” учун беллашдилар.

Жумладан, ўқувчи-ёшларнинг интеллектуал билим ва салоҳиятларини янада ошириш мақсадида “Прокурор кубоги” учун  “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил қилинди.

Маҳаллалар ёшлари ўртасида кўтаринки руҳда бўлиб ўтган танловда фахрли биринчи ўрин Амир Темур маҳалласининг “Турон” жамоасига насиб этди. Шунингдек, “Яккабоғ” маҳалласининг “Адолат” жамоаси иккинчи ҳамда “Ватанпарвар” маҳалласининг "Амир Темур авлодлари" жамоаси учинчи ўринни қўлга киритдилар.

Ғолиб жамоа тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Носиров ҳамда шаҳар прокурори ёрдамчиси Ж.Мардановлар томонидан тақдирланди.

Бугун яна ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинган “Зукко китобхон” танлови ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди.

Ёшлар ушбу танлов орқали ўзларининг китоб мутолаа қилишга бўлган қизиқишларини намоён этган ҳолда, китобларнинг ҳаётларидаги ўрни ва аҳамияти қанчалик юқори эканлигини кўрсатиб бердилар.

Танлов якунига кўра “Қориравот” маҳалласининг ёшларидан иборат “Зулфияхоним қизлари” жамоаси ғолиб топилди.

Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Носиров ҳамда шаҳар прокурори ёрдамчиси Ж.Марданов ғолиб жамоага эсдалик совғаларини топширдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM