ШАҲАР ҲОКИМИ ЎЗ СЕКТОРИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗДИ

Image_tadbir: 

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова 1 секторда бўлди ва сектор аъзолари ҳамда сектордаги маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари билан йиғилиш ўтказди.
Сектор штаби бўлган “Навбаҳор” маҳалласида бўлиб ўтган йиғилишда дастлаб сектор аъзоларининг ва ҳоким ёрдамчиларининг ҳисоботлари эшитилди. Шаҳар ҳокими ҳисоботларни тинглаш давомида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ҳамда келгусида бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан зарур топшириқларни берди.
Маълумки, аҳолини қўллаб- қувватлаш мақсадида бугун  аёллар, ёшлар ва темир дафтарлар ташкил қилинган. Йиғилишда сектор ҳудудидаги маҳаллаларда дафтарларнинг юритилиши, унга киритилган фуқароларга берилаётган ёрдамлар хусусида ҳам сўз юритилди.
Йиғилиш сўнггида сектор кесимида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM