Хотин-қизларга “Аёллар дафтари” бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди

Яқинда Каттақўрғон шаҳрида хотин-қизлар борасида олиб борилаётган манзилли ишлар доирасида 1 сектордаги “Навбаҳор” маҳалласида хотин-қизлар билан суҳбат ўтказилди ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Жумладан, суҳбат давомида хотин-қизларга шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Кучкарова, Каттақўрғон туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судяси О.Темиров ҳамда Каттақўрғон шаҳар жиноят ишлари судяси А.Олтибоев томонидан  хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, “Аёллар дафтари”нинг тегишли йўналишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарурий тушунчалар берилди ва уларнинг саволларига атрофлича жавоб берилди.
Шу кунларда шаҳримиздаги хотин-қизларга “Аёллар дафтари”нинг учинчи босқичи бўйича тегишли ёдамлар кўрсатилмоқда.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM