ҲОКИМ “ЧИНОБОД”  МАҲАЛЛАСИДА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Куни кеча шаҳар ҳокими “Чинобод” маҳалласида бўлди ва ёшлар билан учрашди. Шунингдек, маҳалладаги фуқаролар билан ҳам суҳбатлашди.

Учрашув давомида 30 га яқин ёшлар билан мулоқот қилди. Ёшлар ҳоким билан бўлган самимий суҳбат давомида уларнинг 8 нафари ўзларининг таклифларини ва мурожаатларини билдирдилар.

Жумладан, “Чинобод” маҳалласида яшовчи Ш.Амиров ёшларга шахмат бўйича тўгарак ташкил қилишини бунинг учун жой кераклигини таъкидлади. Унинг мурожаатига кўра жой ажратиладиган бўлди. “Ермачит” маҳалласидаги яна бир ёшнинг тикувчилик  цехи очиш учун жой сўраган мурожаати ҳам назоратга олинди.

Учрашув давомида ёшларнинг мурожаатлари ва таклифлари ижросини таъминлаш юзасидан қабулда иштирок этган  Ёшлар ишлари агентлиги, ёшлар етакчилари ва бошқа мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM