ШАҲАР ҲОКИМИ ҚУРИЛИШЛАР КЕТАЁТГАН ҲУДУДЛАРДА БЎЛДИ

Кейинги икки йил ичида Каттақўрғон шаҳрида катта ҳажмдаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Кўплаб ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари, маҳаллалар янгидан барпо этилди, мавжудлари таъмирланди. Албатта, бу каби ислоҳотлардан кўзланган мақсад аҳоли учун қулай шарт-шароитларни яратишдан иборат.

Айни дамда шаҳримизда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Куни кеча шаҳар ҳокими ана шундай қурилиш ишлари кетаётган масканларда бўлди.

Шаҳар ҳокимининг биринчи манзили шаҳримиздаги касб-ҳунар маркази бўлди. Ушбу марказда амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари натижасида замон талаблари асосида ўқувчи-ёшларга касб-ҳунар ўргатиш учун барча шароитлар яратилиши кўзда тутилган.

Шаҳар ҳокими марказда бу борада амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Қурувчилар билан суҳбатлашди.

Таълим тизимидаги ислоҳотлар боис шаҳримиздаги таълим муассасаларининг ҳам қиёфаси тубдан ўзгарди. 5 сонли махсус интернат мактабида ҳам ривожланишида нуқсони бўлган болаларга таълим-тарбия бериш учун барча шароитлар яратилди. Айни дамда муассасада болаларнинг очиқ ҳавода дам олишлари учун қурилаётган майдончада кетаётган қурилиш ишлари билан танишган шаҳар ҳокими қурувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам қизиқди.

“Обод маҳалла” дастури доирасида “Яккабоғ” маҳалласида ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Дастурга кўра маҳалла биноси ҳам янгидан барпо этилиши лозим. Маҳаллада бўлган шаҳар ҳокими маҳалла вакиллари билан суҳбатлашди ва бу борада қилинадиган ишларни амалга ошириш юзасидан зарурий топшириқларни берди.

Шаҳримиздаги таълим соҳасига берилаётган эътиборнинг яна бир амалдаги натижаси сифатида “Чинобод” маҳалласида 600 ўринли қурилаётган янги мактаб Президент таълим муассасалари агентлигига қарашли ихтисослашган мактаб сифатида иш бошлайди.

Яқинда ушбу мактабдаги ҳолат билан танишган вилоят мутасаддилари томонидан бир қатор топшириқлар берилган эди. Мактабдаги шарт-шароитларни ўрганган шаҳар ҳокими мавжуд камчиликларни бартараф этиш, энг намунали мактаб сифатида кўзда тутилган барча шароитлар яратилиши лозимлигини таъкидлади.

Шаҳар ҳокими қурилишларни ўрганиш давомида мутасаддиларга қурилиш ишларининг сифатига жиддий эътибор қаратиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Шаҳар ҳокимининг шаҳардаги ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларидаги қурилиш-таъмирлаш борасидаги  ишларни ўрганиши давом этади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM