ШАҲАР ҲОКИМИ “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Бугун, 25 май куни шаҳримизнинг барча умумтаълим мактабларининг битирувчилари иштирокида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди. Ана шундай тадбир 4 умумтаълим мактабида ҳам шукуҳли тарзда ташкил қилинди.

Тадбирда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, Халқ таълими бўлими, мактабнинг педагоглари ҳамда ўқувчилари ва ота-оналар иштирок этдилар.

Ўқувчи-ёшларни ушбу ҳаяжонли ва  ҳаётларидаги унутилмас кун билан муборакбод этган ҳолда шаҳар ҳокими Давлатимиз раҳбарининг битирувчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

-Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ”лар янграйдиган ушбу кунда нафақат Сиз, балки биз катталарнинг ҳам ҳаёлимизда мактабимиз, болалигимиз билан боғлиқ илиқ хотиралар ўтади. Айниқса, бугун фарзандларини, шогирдларини янги ва мустақил ҳаёт сари кузатадиган ота-оналар ва устозларнинг қувончлари ва ҳаяжонлари чексиз, дея таъкидлади шаҳар ҳокими ўз сўзида.

Тадбир давомида мактабда аъло баҳоларга ўқиши ва муносиб хулқи билан тенгдошларига ўрнак бўлган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари шаҳар ҳокими томонидан ташаккурномалар билан тақдирландилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM