ОИЛА - МУҚАДДАС ДАРГОҲ

Оила – жамиятнинг асосий бўғини. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор бўлади. Шу боисдан ҳам оиланинг жамиятдаги ўрни ва ролини ошириш, мустаҳкамлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

Каттақўрғон шаҳрида 15 май-Халқаро оила куни муносабати билан бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирларда бу қадриятлар янада кучлироқ намоён бўлди.

Ушбу тадбирлар доирасида шаҳримизда бўлган вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси вакиллари шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими вакиллари иштирокида бир қатор хонадонларда бўлдилар.

"Қўшҳовуз", "Миёнкол", "Ғарб мачит", Алишер Навоий, "Зиёлилар", "Оқ-олтин", 'Зомин", "Навбаҳор" маҳалласидаги ибратли хонадонлардаги онахонлар, уй бекалари берилаётган эътибор ва ғамхурликлар учун миннатдорчилик билдирдилар ва юртимизнинг тинчлиги бардавом бўлишини тилаб дуо қилдилар.

Оилаларга шунингдек, ташаккурномалар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Шу куни Халқаро оила кунида дунёга келган болажонларнинг оналарини ҳам муборакбод этдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати. 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM