ПЕДАГОГЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Педагогларнинг юксак маънавиятли ва салоҳиятли бўлишлари билан бирга жисмонан соғлом бўлишлари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда ўқитувчи-педагоглар ўртасида спорт-соғломлаштириш тадбири ташкил этилди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Каттақўрғон шаҳар бўлинмаси ҳамда Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Спорт-саломатлик гарови” шиори остидаги ушбу тадбирга халқ таълими тизими ходимлари иштирок этдилар.

Спортнинг шахмат, шашка, теннис турлари бўйича қизғин тарзда кечган мусобақаларда  фаол қатнашган иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM