КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

15 май мамлакатимизда халқаро оила куни сифатида кенг нишонланади. Шу кунларда ушбу сана муносабати билан Каттақўрғон шаҳрида ҳам турли маънавий-маърифий тадбирлар, танловлар ва спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Жумладан, шаҳардаги барча маҳаллаларда “Фаровон оила сари” шиори остида “Оила муқаддас қўрғон” мавзусидаги давра суҳбатлари, ибратли оилаларнинг вакиллари иштирокида учрашувлар, спорт мусобақалари, иншоолар танлови ўтказилди.

Бугун шаҳар истироҳат боғида шаҳар ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан “Оила-Ватан ичра, кичик Ватан” мавзусида катта байрам тадбири ўтказилди. Унда маҳаллалар, ибратли оилалар, халқ таълими, ҳарбий қисм, миллий гвардия, соғлиқни сақлаш вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир доирасида спортчи оилалар иштирокида турли спорт мусобақалари ташкил қилинди. Таълим муассасаларининг қўл меҳнати кўргазмалари, спорт-соғломлаштириш тадбирлари намойиш этилди.

Унда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлар экан, мамлакатнинг қудратли бўлиши ҳар жиҳатдан оилаларнинг тинчлиги ва тотувлиги, мустаҳкамлигига боғлиқлигини, оилалар фаровон, аҳил бўлса жамият шу қадар тараққий этишини таъкидлади.

Шундан сўнг 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этган, ғолибликни қўлга киритган оилаларга шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

.

Тадбир шўх куй қа қўшиқларга уланиб кетди.

Шунингдек, шаҳар оила ва хотин қизлар бўлими ҳамда вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси вакиллари шаҳримиздаги ибратли оилалар, узоқ йиллар шаҳримизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида турли соҳаларда меҳнат қилган оилаларга ташриф буюрдилар ва уларга байрам совғаларини топширдилар.

Халқаро оила куни муносаби билан белгиланган тадбирлар давом этади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM