ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ЯНА БИР ЛОЙИҲА ИШГА ТУШДИ

Каттақўрғон шаҳрида "Гулазизам силвер силк" МЧЖ томонидан умумий қиймати 2,0 млрд. сўм бўлган (шундан, 1,0 млрд сўм ўз маблағи, 1,0 млрд сўм банк кредити) меҳмонхона хизматларини ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилди.

Лойиҳанинг дастлабки босқичида 12 нафар янги иш ўрни яратилди. Барча қулайликларга эга бўлган, замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган ушбу 3 қаватли мехмонхона 20 та хонадан иборат бўлиб, бир вақтнинг ўзида 40 нафар мехмонни қабул қилиш имкониятига эга.  

Бугун ушбу меҳмонхонанинг очилишида Каттақўрғон шаҳар ҳокими Г.Алимова ҳамда Каттақўрғон туман ҳокими Ж.Насриддинов, ҳокимлик ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар меҳмонхонанинг ишга туширилиши хизмат кўрсатиш борасидаги соҳани ривожлантириши билан бирга ҳудуднинг туризм салоҳиятини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM