КОНСТИТУЦИЯ КУНИ БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ.

Шаҳар драма театри биносида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди.

Унда шаҳардаги корхона, ташкилот муаассаса илғорлари, харбийлар, фаол жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Конституциямизнинг бу йилги байрами Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигидаги кенг кўламдаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий - маърифий ислоҳотлар шиддат билан амалга оширилаётган бир даврда нишонланмоқда.

Тадбир Давлатимиз мадҳияси билан бошланди. Шаҳар ҳокими М.Хашимов сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан муборакбод этди:

- Ўтган 26 йил давомида мамлакатимиздаги туб ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Конституциямиз асосида амалга оширилмоқда. Бу эса унинг ҳақиқатдан ҳам халқимиз манфаатларига, давлатимизнинг стратегик мақсадларига тўла жавоб берадиган, ҳар томонлама пухта ишланган муҳим сиёсий ҳужжат эканидан далолат беради. Бу билан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди, албатта, - дея таъкидлади шаҳар ҳокими. - Ҳеч шубҳасиз, орадан йиллар, асрлар ўтади, лекин халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз янги-янги авлодлар учун ҳаёт қомуси, даврнинг ўзи ўртага қўядиган долзарб муаммоларни ечиш йўлида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамшаҳарларимизни Конституциямизнинг қутлуғ байрами билан яна бир бор самимий табриклайман!

Шундан сўнг, турли соҳаларда фаолият кўрсатиб алоҳида ютуқларга эришган бир гуруҳ ҳамшаҳарлармизга фахрий ёрлиқлар топширилди.

Шаҳар маданият бўлими ходимлари, санъат усталари томонидан тайёрланган концерт дастури тадбирга якун ясади.

Жаъфар НУР,

махсус мухбиримиз.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM