КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ ГАВҲАР АЛИМОВАНИНГ РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум қадрли  ҳамшаҳарлар!
Сизларни, барча мўмин-мусулмонларни, меҳр-оқибат, эзгулик  ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Бу қутлуғ айёмда барчамиз аввало шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун чексиз шукроналар айтамиз.  
Оила, маҳалла ва жамият аҳлига меҳр ва эътибор кўрсатиш, кўмакка муҳтож инсонларга ёрдам кўрсатиш бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий ҳимоя ва инсонпарварликка йўғрилган сиёсатга  ҳамоҳанг эканлигини барчамиз дилдан ҳис этмоқдамиз. 
Муборак ҳадисларда айтилганидек, икки дунё саодатини ўйлаб яшаган инсон, халқ ҳеч қачон кам бўлмайди. 
Азизлар!
Барчангизни яна бир бор муқаддас Рамазон ҳайити билан самимий қутлайман. 
Шаҳримизда, оилаларда, маҳаллаларимизда тинчлик, аҳиллик, файзу-барака бардавом бўлсин!
Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM