КОРРУПЦИЯ ХАВФЛИ:ЖАМИЯТ ТАНАЗЗУЛГА ЮЗ ТУТАДИ

Коррупция жамиятни ич-ичидан кемириб, унинг таназзулга юз тутишига олиб келади. Шу боисдан ҳам таркибида шахсий ва моддий манфаатдорлик акс этган коррупцияга халқаро миқёсдаги унсур сифатида қаралади. Кейинги йилларда мамлакатимизда ҳам ушбу хавфли иллатга қарши самарали курашиш чоралари кўрилаётган бўлсада, афсуски бошқарув, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда ҳам учраётгани ачинарли ҳол.

Шу нарсани айтиш ўринлики коррупцияга қарши курашиш фақат ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ёки биргина ташкилотнинг иши эмас. Унга қарши кенг жамоатчилик курашгандагина самарали натижага эришиш мумкин.

Куни кеча шаҳар тиббиёт бирлашмасида бўлиб ўтган йиғилишда ушбу масала муҳокама қилинди.

Дастлаб, сўз олган шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Носиров кейинги йилларда тиббиёт соҳасига жуда катта эътибор берилаётгани, шаҳримиздаги тиббиёт бирлашмасида ҳам аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида замонавий жиҳозлар билан таъминлангани, албатта, соҳа ходимлари ҳам шунга муносиб ишлашлари лозимлигини қайд этди. Соғлиқни сақлаш тизимида коррупцион ҳолатларни юз беришига йўл қўймасликка қарши соҳа ходимлари бирдек масъулият билан курашишлари лозим,- деди Ж.Носиров ўз сўзида.

Шундан сўнг сўзга чиққан шаҳар прокуратураси ҳамда ИИБ вакиллари ҳам соғлиқни сақлаш тизимида коррупция ҳолатларини юз бериши бу жудаям ачинарли эканлигини, кимнингдир қўлига қараб ишлаш, моддий манфаатдорлик ҳақиқий  оқ халатли шифокорга хос эмаслигини, лекин афсуски биргина шифокорнинг бу борадаги ҳаракати ҳалол, виждонан ишлайдиган шифокорларнинг шаънига доғ туширишини, қолаверса арзимаган қандайдир маблағ уларнинг йиллар даомидаги меҳнатларига, эришган ютуқ ва шаънини обрўсизлантиришга арзимаслигини таъкидладилар.

Шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ва ходимлари ҳам сўзга чиқиб, ҳақиқатдан ҳам шарафли ва масъулиятли, инсон ҳаёти билан боғлиқ касб эгаларининг коррупция ҳаракатларини содир этишлари уятли ва ачинарли эканлигини айтдилар ва ушбу иллатга қарши курашишга виждонан ёндашишларини қайд этдилар.

Йиғилиш сўнггида соҳада коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш бўйича қатъий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM