ҚОНУН ОЛДИДА БАРЧА БАРОБАР

Шаҳримиздаги Амир Темур маҳалласи Амир Темур кўчасида жойлашган фуқаро А.Ш га тегишли бўлган  ноқонуний қурилмани бузиш ишлари бошланди. 
Маълумот учун, фуқаро А.Ш га Ўзбекистон Республикасидаги амалдаги қонунларга мувофиқ қурилиш ноқонунийлиги, яъни шаҳарсозлик норма ва қоидаларига зид равишда амалга оширилганлиги ҳақида бир неча маротаба тушунтиришлар ва огоҳлантиришлар берилган. Шунингдек, 280 кв.м майдондаги ушбу қурилма (савдо дўкони)ни ўз ҳисобидан тегишли муддатда бартараф этиш ҳақида  Кадастр агентлиги Каттақўрғон шаҳар бўлими бош инспекторининг йўриқнома огоҳлантириш хати ҳамда масъул шахсларнинг далолатномаси тузилган.  
Бу борада фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг фуқаро А.Ш томонидан Амир Темур кўчасида жойлашган ўзбошимчалик билан қурилган бинони буздириши ҳақидаги қарори чиқарилган.
Бундан фуқаролар тўғри хулоса чиқарадилар, деган умиддамиз. Зеро, қонун олдида барча баробар.   


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM