САМАРҚАНДДА “ДУНЁМ МЕНИНГ” ВА “ТУҒЁН” КИТОБЛАРИ ТАҚДИМОТИ

Шу кунларда “Китобсевар миллат” шиори остида II Республика “Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда.

18-23 апрель кунлари ўтказилиши белгиланган ушбу ҳафталик дорасида куни кеча Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида «Китобхонлик ҳафталиги»нинг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.Унда сўз олган вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси Т.Тугалов китобларнинг инсон камолоти, маънавиятини юксалтиришда беқиёс ўринга эга эканлиги ҳақида гапирар экан, бу борада ташкил қилинаётган “Китобхонлик ҳафталиги”нинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг ҳафталик доирасида вилоятдаги ижодкорларнинг китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу тақдимотда Каттақўрғон фарзанди Жамшид Носировнинг ҳам “Дунём менинг” ҳамда “Туғён” деб номланган китоблари китобхонлар эътиборига ҳавола қилинди. Тадбирда сўз олган Ж.Носиров китобларнинг яратилиш тарихи ҳақида сўз юритди.

Тадбир қизғин ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Шу куни шунингдек, тақдимотда китобхонлар журналист Г.Муминованинг “Нафосатнинг қудрати” ҳамда ижодкор А.Ахмедовнинг “Самарқанд садоси” деб номланган китобларини катта қизиқиш билан қарши олдилар.

Тақдимотдаги  ижодкорлар ва китобсеварлар ўртасидаги мулоқот самимий бўлди. Ижодкорларга ташаккурномалар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.  

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM