18-20 апрель кунлари об- ҳаво ўзгариши кутилмоқда

Ўзбекистон  Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 380-01/97-сонли хабарномасига кўра, 18-20 апрель кунлари республикамиз ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудидан нам ҳаво ҳамда Волга бўйи ҳудудидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан 18-20 апрель кунлари республикамизнинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, шамол тезлиги 17-22 м/с (61-79 км/соат)гача кучайиб, баъзи жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин.

19-20 апрелда Самарқанд вилоятида кучли ёмғир, республикамизнинг баъзи жойларида дўл ёғиб,  ҳаво ҳарорати 18-23°Сгача пасаяди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, аҳоли томонидан барча эҳтиёт чоралари кўрилишини, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва улар юзага келганда оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш учун вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор бошқарув маркази навбатчи-диспечерлик хизматниниг қуйидаги телефонларига мурожаат қилишлари мумкин: 234-71-00, 240-06-01, 240-06-02, 1050,101.

Бошқарма бошлиғи, полковник  И.Исмоилов.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM