"САЛОМАТЛИК КУНИДА КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ ХОДИМЛАРИ СТАДИОНДА!"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6099-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5- ноябрдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Воркоут» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5282-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ходимлар ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш, оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш, оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғибот қилиш мақсадида Каттақурғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи С.С.Халилова, марказий шифохона ишчи ходимлари, тиббиёт бирлашмаси АСТТҚҚ ва ЖФО бўлими, Кўп тармоқли марказий поликлиника координатори, ва Каттақўрғон шаҳар Туризм ва спорт бўлими билан ҳамкорликда шаҳримиз стадионида 16 апрел куни шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ходимлари ўртасида 5000 қадам акцияси ҳамда соғломлаштириш гимнастикаси ташкил этиб ўтказилди. 

 

Келгусида бу каби тадбирлар тиббиёт бирлашмаси АСТТҚҚ ва ЖФО бўлими томонидан шаҳримиз корхона ва ташкилот ишчи ходимлари ҳамда маҳалларда яшовчи фуқаролар ўртасида ўтказиш режалаштирилган.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM