ЭНГ ФАОЛ ИЖОДИЙ ТАРҒИБОТЧИ АНИҚЛАНДИ

Республика Маънавият ва маърифат маркази Каттақўрғон шаҳар бўлинмаси, шаҳар ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил қилинган “Энг фаол ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи” Республика танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

Унда шаҳримиздаги барча мактабларнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари фаол қатнашдилар.

Танлов якунларига кўра белгиланган мезонлар бўйича юқори кўрсаткичга эга бўлган 2-6-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Эркатош Шукурова 1-ўринни, 2-ўринни 1-4-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Рухсора Оллоёров ҳамда 3-ўринни 9-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Ҳамидулло Хушвақтовлар эгаллади.

Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова тарғиботчиларнинг келгусидаги фаолиятларига муваффақиятлар тилади.

Ғолиблар шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, Низом асосида 1-ўринни қўлга киритган тарғиботчининг мактабига 3 миллион сўмлик, 2-ўринга 2 миллион сўмлик ҳамда 3-ўрин учун  1 миллион сўмлик китоблар жамланмаси топширилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM