ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар кенгашининг навбатдаги 54 сессияси бўлиб ўтди.

Унда депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда қуйидаги масалалар кўрилди.

1. 2022 йил январь-март ойларида Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонаси, сектор ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати тўғрисида шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Х.Шодиеванинг ахбороти эшитилди.

2. Шаҳарда жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати тўғрисида шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари ҳисобот берди. 

3. Маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиш ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар шунингдек, ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни амалда тўланганлиги ҳамда улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Д.Ашуровнинг ҳисоботи тингланди.

4. Каттақўрғон шаҳрида 2022 йил март ойи якуни билан хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари А.Шодиев маълумот берди. 

5. Каттақўрғон шаҳрида 2022 йилда “Обод маҳалла” давлат дастурини амалга ошириш бўйича дастлабки манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ж.Ахмедов ахбороти эшитилди.

6 ва 7 масалалар бўйича шаҳар аҳолисини ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси, сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Сув таъминоти МЧЖ Каттақўрғон шаҳар бўлими бошлиғи А.Мамедовнинг ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатининг шаҳарда амалга оширилишини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Каттақўрғон шаҳар бўлими бошлиғи У.Туйғуновнинг ахборотлари тингланди.

Сессияда депутатлар шаҳар ҳокимининг қуйидаги қарорларини тасдиқладилар.

2022 йил 1-ярим йилликда “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да шаклланган маблағларни жамоатчилик фикри асосида йўналтириш тўғрисидаги, шаҳар ҳокимининг 2022 йил 30 мартдаги “Сайипов Бегзод Раҳимовични Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимидан озод этиш тўғрисида”ги 85-7-106-Q/22-сонли, Носиров Жамшид Мамаджоновични Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги 89-7-106-Q/22-сонли, шаҳар маҳаллий бюджетининг 1-чорак якуни билан даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисидаги ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб варағидан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар учун маблағ ажратиш тўғрисидаги қарорларини тасдиқладилар.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM