СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Президентимиз ташаббуси билан хотин-қизлар қўмитаси, оила ва хотин-қизлар бўлими ташкил қилиниб, маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли лавозимлари жорий этилди.

Куни кеча шаҳар ҳокимлигида шаҳримиз маҳаллаларидаги ушбу лавозимга номзодлар билан учрашув ўтказилди.

Унда шаҳар ҳокими Г.Алимова, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосари Ш.Кучкарова ҳамда шаҳар ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари иштирок этди.

Сўз олган шаҳар ҳокими Г.Алимова бугун мамлакатимизда хотин-қизларга берилаётган юксак эътибор ҳақида гапирар экан, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳаётда фаолликларини ошириш борасида жуда катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бу борада улкан имкониятлар яратилаётганлигини ва маҳаллаларда иш бошлайдиган хотин-қизлар фаоли бу борада янада ташаббус кўрсатиши ва ўз ҳудудидаги хотин-қизларни фаолликка чорлаши лозимлигини таъкидлади.

Учрашувда хотин-қизлар фаолининг вазифалари, маҳаллаларда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, маҳалла фаолларига номзолар ҳам келгусида билдирилган ишончни оқлашларини ва масъулиятни ҳис қилган ҳолда ишлашларини айтиб ўтдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM