ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДАГИ ИМКОНИЯТЛАР ҚАЙ ДАРАЖАДА?

Бугун соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифат ва самарадорлигини янада юксалтириш борасидаги ислоҳотлар боис шаҳар тиббиёт бирлашмасида ҳам малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратилди десак, муболаға бўлмайди.

Замонавий тиббий аппаратуралар ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган 35 ўринли Терапия бўлими, 15 ўринли ЛОР касалликлар бўлими ва 15 ўринли кўз касалликлар бўлими ҳамда касалликларни эрта аниқлаш, ўз вақтида тўғри ташхис қўйиш мақсадида лаборатория бўлими, физиотерапия бўлимлари капиталь таъмирланди.

Айниқса туманлараро хизмат кўрсатадиган Гемодиализ бўлимининг ташкил қилинганлиги аҳоли орасида сунъий буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморлар учун вилоят шифохонасида эмас ўзимизда даволаниш имкони яратилди. Шу орқали 25 нафар фуқаронинг бандлиги ҳам таъминланди.

   Куни кеча тиббиёт бирлашмасида бўлган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова яратилган шарт - шароитлар билан танишди.

 Тиббиёт бирлашмаси раҳбари С.Ҳалилова аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш  борасида қилинаётган ишлар ҳақида гапирди.  

Шаҳар ва унга туташ бўлган туманлар аҳолиси учун вилоят шифохонасига бориб даволаниши ва беморларни узоқ йўлга соғлигини ёмонлашувини олдини олиш ҳамда ортиқча харажатларини камайтириш мақсадида бирлашманинг Шошилинч тиббий ёрдам бўлимига жаррохлик амалиётларини ўтказиш учун “Лапораскопик” тиббий аппаратлар жамланмаси келтирилди. Ўтган икки ой давомида 100 дан ортиқ фуқароларга замонавий малакали тиббий хизмат йўлга қўйилди.

  Тиббиёт бирлашмасида ШТЁ ва ихтисослашган бўлимларига замонавий тиббий диагностика аппаратлари ва тиббий жихозлар учун 1 млрд 500.0 млн. сўмлик маблағлар ажратилиб, моддий техника базалари янгиланди.

 Аҳоли талабларидан келиб чиқиб, Тиббиёт бирлашмасида аҳолига пуллик тиббий ва сервис хизматлари такомиллаштирилиб, 17 ўринли Хўжалик ҳисобидаги реабилитация бўлими фаолияти йўлга қўйилди. Бўлимда касалликларни эрта аниқлаш диагностикаси бўйича 5 хилдаги инструментал ва 35 турдаги лаборатор текширувлар амалга оширилади.

 Шаҳар ҳокими тиббиёт бирлашмасидаги шароитлар билан танишиш асносида аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан ўз тавсиялари ва фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM