ҲОКИМ ЎЗ СЕКТОРИДА ФУҚАРОЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Шаҳар ҳокимининг фуқаролар билан учрашуви ўзининг секторида бўлиб ўтди. Сектор штабидаги “Навбаҳор” маҳалласида бўлиб ўтган учрашувда 15 дан ортиқ ҳудуддаги маҳаллалар фуқаролари иштирок этдилар.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш давомида маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисига тегишли топшириқларни берди.

Қабул давомида фуқаролардан асосан уй-жойини таъмирлаш, моддий ёрдам олиш, ишга жойлашиш масаласидаги мурожаатлар тушди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилди ва ижросини таъминлаш бўйича тегишли мутасаддиларга йўналтирилди.

Айрим мурожаатларга шу жойнинг ўзида қонуний тушунтиришлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM