Давлат хавфсизлиги хизмати кубоги

16-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида спортнинг футбол ва мини футбол тури бўйича Давлат хавфсизлиги хизмати кубоги мусобақалари бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Куни кеча шаҳримизда ҳам Каттақўрғон ёшлари ўртасидаги ушбу спорт мусобақасига старт берилди.Тадбирда шаҳар ҳокими Г.Алимова, ҳоким ўринбосари Ж.Носиров ва ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими бошлиғи иштирок этди.Худди шунингдек, “Дамариқ”, “Қориравот” ҳамда Амир Темур маҳаллаларида ҳам мусобақага старт берилди. Ушбу мусобақаларга 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳаллалардаги барча ёшлар қамраб олинади.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM