ЎЗБЕКИСТОН - ИНСОН ҚАДРИ УСТУВОР БЎЛГАН ДАВЛАТ 

Шаҳар драма театрида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан Тараққиёт стратегияси тарғиботига бағишланган “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва ҳалқпарвар давлатдир” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда партия Сиёсий Кенгаши аъзолари ва партия Марказий аппарати ходимлари, партиянинг вилоят кенгаши ходимлари, партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партиянинг “Аёллар қаноти”, “Ёш адолатчилар” қаноти Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари қатнашдилар.

Тадбирда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирок этди. 

Дастлаб, тадбир иштирокчилари театр файесида ташкил қилинган кўргазмалар билан танишдилар.

Маънавий -маърифий тадбирнинг асосий қисми Давлат мадҳияси билан бошланди.

Сўзга чиққанлар Тараққиёт стратегиясида келгуси беш йилликдаги барча соҳаларни янги босқичга олиб чиқиш, хусусан, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, ташқи сиёсат борасида қатор янги марраларни забт этиш кўзда тутилганлигини, одамларни рози қилиш, уларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш борасидаги ишларни янада қизғин тус олаётганлиги, янги, демократик жамиятни барпо этиш, келажак пойдеворини қуришда ҳар бир инсон ташаббускор ва фаол бўлиши лозимлигини таъкидладилар.

 

Шаҳар ҳокимига партия Сиёсий кенгашининг ташаккурномаси тақдим этилди.

Шундан сўнг партия қошидаги “Истеъдод клуби” аъзолари томонидан Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси асосида “Инсон қадри учун” тамойилига бағишланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбирда шунингдек, инсон қадрини улуғлашга ва партия электорати манфаатларига хизмат қиладиган ҳаётий ислоҳотларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилишдаги фаол иштироки учун ташаббускор фаоллар ва жамоатчилик вакилларига партия Сиёсий Кенгашининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Шу куни тадбирда фаол иштирок этган шаҳримиздаги 11-ИДУМ ўқувчиларининг ҳам чиқишлари партия томонидан эътироф этилди ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM