2 АПРЕЛЬ - ХАЛҚАРО БОЛАЛАР КИТОБЛАРИ КУНИ

Бугун шаҳримиздаги умумтаълим мактабларида  2 апрель- “Халқаро болалар китоблари куни” муносабати билан тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

17-ИДУМда китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил қилинган тадбир "Китоб - камолот кўзгуси" деб номланди.

Ушбу тадбир доирасида бўлиб ўтган "Фарзандимга китоб совға қиламан" деб номланган акция давомида ўқувчиларнинг шахсий кутубхоналари ҳамда мактаб кутубхонаси янада янги китоблар билан бойиди.

Шунингдек, бугун 11-ИДУМда ҳам  2 апрель –“Халқаро болалар китоблари куни" муносабати билан китобхонлик танлови бўлиб ўтди.

Унда мактабнинг барча бошланғич синф ўқувчилари ҳамда синф раҳбарлар 4 та шарт бўйича фаол  иштирок этдилар.

Танловда китобни улуғловчи куй ва қўшиқлар ҳам ижро этилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM