ОБОДЛИК ХОНАДОНДАН БОШЛАНАДИ

Каттақўрғон шаҳридаги кейинги икки йил ичида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, айни дамда юртимиз бўйлаб давом этаётган  “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида олиб борилаётган ишлар шаҳарни янада обод ва намунали шаҳарга айланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Куни кеча шаҳримиздаги “Чинобод” маҳалласидаги фуқаролар билан учрашган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ушбу масалага алоҳида эътибор қаратди. Маҳаллада амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

-Аҳолини  турмуш шароитини яхшилаш, мақсадида ушбу ҳудудда 12 қаватли уй-жой барпо этилди. Шунингдек, ўқувчи-ёшларнинг муносиб таълим-тарбия олишлари учун 600 ўринли, замонавий, барча қулайликларга эга бўлган мактаб ҳам қурилди. Албатта, бу ишларни аҳоли дилдан ҳис қилиши ва уларнинг ўзлари ҳам фаол қатнашишлари керак,-  деди шаҳар ҳокими.

Фуқаролар ҳам ҳудуддаги бунёдкорлик ишларидан мамнунликларини билдирдилар.

Шу куни суҳбат асносида фуқаролар хонадонлари атрофи, кўчалар бўйларидаги тозалик ва озодаликка эътибор қаратишлари, маҳалладаги ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларини янада авж олдириб, турли дарахт кўчатлари ва гулларни ўтқазишда ўрнак бўлишлари хусусида сўз юритилди.

Албатта, ободлик хонадонлардан бошланади. Зеро, саранжом ва саришта, обод ва кўркам бўлган хонадонда файз ва барака, тинчлик ва хотиржамлик бўлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM