ҚАБУЛДА МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛДИ

Бугун Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими М. Хашимов шаҳримиз фуқароларини қабул қилди. Унда 50 дан ортиқ фуқаролар ўз мурожаат ва аризалари билан иштирок этдилар. 

Қабул давомида фуқаролардан уй-жой, электр ва газ таъминоти ва бошқа турли масалалар бўйича тушган мурожаатларнинг айримлари мутасаддилар иштирокида жойида ҳал қилиниб, қолган мурожаатларни ҳам асосли равишда ўрганиб ҳал этилиши юзасидан тушунчалар берилди.  

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM