УЙ – ЖОЙЛАР ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23-октябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3350-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимининг 2017 йил 21 ноябрдаги 1631-Қ сонли қарорига асосан А.Темур маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган А.Темур кўчаси атрофидан 2 та 5 қаватли ва Сармазор МФЙ Бобур кўчаси атрофидан 2 та 5 қаватли уй-жой қуриш учун 0,2 га ер майдони ажратилган бўлиб (жами 4 та 5 қаватли 180 та хонадон) бугунги кунда ушбу уйлар фойдаланишга топширилди.

Мазкур уйларнинг хонадонларидан 15 таси шаҳардаги кам таъминланган ногиронлиги бўлган чин етим бўлган фуқароларга шаҳар ҳокимлиги томонидан квартираларнинг бошланғич бадал тўловлари тўланган холда ажратиб берилди.

4 та 5 қаватли арзон уй-жойлар “Шафран красс” МЧЖ томонидан қурилди.

                Шу билан бир қаторда 1 та 4 қаватли 32 хонадонли “Ёшлар уйи” ҳам ўз эгаларига топширилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM