СИЗ ҲАМ “ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЖАРАЁНИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ!

Image_tadbir: 

Сиз истиқомат қиладиган ҳудудда айнан Сизни қийнаб келаётган, ечими маблағ билан боғлиқ муаммолар мавжудми? Ушбу муаммоларни ҳал этилишида айнан тегишли шаҳар маҳаллий бюджети маблағларини Сизнинг ташаббусингиз асосида йўналтирилиши мумкинлигидан хабардормисиз?

Президентимизнинг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5072-сонли қарорига кўра эндиликда Сиз, “Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этган ҳолда ўз таклифингизни билдиришингиз ёки Сизнинг эҳтиёжингиз акс этган бошқа таклифларга овоз беришингиз мумкин. Бунинг учун сиз ҳар йили икки маротаба февраль, июль ойларида ўтказиладиган “Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этишингиз лозим. Онлайн иштирок этиш Молия Вазирлигининг “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади. Порталнинг веб манзили openbudget.uz дан иборат бўлиб, ушбу порталга Сиз ўзингизнинг компьютер, ноутбук, планшет ёки мобиль телефон қурилмангиз орқали киришингиз мумкин.

“Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этиш учун Сиз аввал порталдан рўйхатдан ўтишингиз лозим. Бу эса аноним тарзда таклиф қолдириш ёки овоз бериш ҳолатларини олдини олинишида жуда муҳим. Рўйхатдан ўтиш жараёнида Сиз ўз исм шарифингиз, туғилган йилингиз, яшаш ҳудудингиз ва шу каби бошқа маълумотларни киритишингиз ва энг асосийси ўзингиз фойдаланадиган телефон рақамингизни кўрсатишингиз керак.

Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича таклифлар қолдиришингиз мумкин:

- ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жиҳозлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш.

- ўз ҳудудингиздаги ичимлик суви таъминотини яхшилаш;

- ёритиш тизими билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш;

- яроқсиз ҳолатга келган ички йўлларни таъмирлаш;

Таклиф қолдириш жараёни жуда ҳам содда бўлиб, Сиз ўз шахсий кабинетингиз орқали “Қўшиш” тугмасини босишингиз ва очилган саҳифага ўз таклифингиз ҳақида маълумотларни киритишингиз лозим.

Таъкидлаш жоизки, билдирилган таклифларнинг амалга оширишнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробаридан ошмаслиги лозим. Билдирилган таклифларга овоз бериш жараёни ўтказилади. Таклиф қолдириш ва овоз бериш жараёни якунларига кўра, шаҳримизда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ҳамда таклифни амалга ошириш учун маблағ ажратиш юзасидан халқ депутатлари шаҳар кенгашининг тегишли қарори қабул қилинади ва амалий ишлар бошланади.

Ҳурматли фуқаролар 2022 йил февраль, март ойлари ўтказилган “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг.

Қўшимча маълумотлар учун: (66) 455-21-70. (66) 455-12-90

ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ МОЛИЯ БЎЛИМИ.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM