ПРОКУРОР “ЗАРАФШОН” МАҲАЛЛАСИДАГИ МУАММОЛАРНИ ЎРГАНДИ

2 сектор раҳбари, шаҳар прокурори Ф.Эгамқулов сектор ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда сектор ҳудудидаги "Зарафшон" маҳалласига Ҳоким ёрдамчиси ва Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакили лавозимларига номзодлар билан биргаликда маҳалладаги аҳолининг муаммоларини ўрганди.

Муаммоларни ўрганиш жараёнида аниқланган масалалар жойида ижобий ҳал этилди. Шунингдек, вақт ва маблағ талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди ва бу бўйича мутасадди ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.

Шу куни маҳалладаги боқувчисини йўқотган ёлғиз кексалар ҳолидан ҳам хабар олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM