13-15 ДЕКАБРЬ КУНЛАРИ ҲАВО ҲАРОРАТИ ПАСАЙИШИ КУТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология марказининг жорий йил 9 декабрдаги 380-011457-сонли ахборот хабарномасига кўра 12-15 декабрь кунлари касбий денгизи ҳудудларига нам ҳаво ва урал ҳудудларида ҳосил бўлган об- ҳаво массалари республикамиз ҳудудига кириб келиши натижасида, республика бўйича ҳаво ҳарорати 8-10 С гача пасайиши кутилмоқда.

12-14 декабрь кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилиши ҳамда ёмғир қорга айланиши мумкин.

13-15 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 Сгача совуқ, кундузи 0-5 Сгача илиқ, шимолда кечаси 7-l2 Сгача совуқ, айрим жойларда 4-16 Сгача совуқ, кундузи 3 С гача совуқ -2 С илиқгача пасаяди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда аҳолининг иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиши, бу борадаги профилактика ишларини кучайтириш мақсадга мувофиқ.

Вазият кескин ўзгарганда, зудлик билан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор бошқарув маркази навбатчи-диспечерлик хизматига мурожаат қилишлари сўралади.

Мурожаат учун телефон: 234-71-00, 240-06-01, 240-06-02, 1,050" 101.

У.Ахроров,

бошқарма бошлиғи ўринбосари

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM