МОЛИЯЧИЛАР ҲАМ ШАҲРИМИЗНИ КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ИШИДА ФАОЛЛАР

Президентимиз ташаббуси билан “Яшил ҳудуд” умумиллий ҳаракати доирасида шаҳримизда ҳам кенг кўламдаги кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

Маҳаллалар атрофи, марказий ва ички кўчалар бўйлари, хонадонлар атрофига арча, манзарали ва мевали дарахтлар ўтқазилди.

Халқимизга хос  азалий қадрият бўлган ушбу хайрли тадбирларда ҳамшаҳарларимиз, идора ва ташкилотлар вакиллари ҳам жуда уюшқоқлик билан иштирок этдилар.

Жумладан, шаҳримиздаги “Чинобод” маҳалласида янгидан барпо этилаётган мактаб атрофида  ҳам кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Ушбу тадбирга шаҳар Молия бўлими ходимлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM