КАТТАҚЎРҒОНЛИК МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ ЖИЗЗАХЛИК ҲАМКАСБЛАРИ БИЛАН ТАЖРИБА АЛМАШДИЛАР

Маҳалла - жамиятнинг юзи ва виждони. Шу боисдан бугун маҳалла тизимига жуда катта эътибор қаратилиб, улкан имкониятлар яратилди. Буни кейинги йилларда шаҳримиздаги маҳаллаларда яратилган шарт-шароитлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Яқинда ушбу ислоҳотларнинг давоми сифатида шаҳримиздаги маҳалла раислари иш самарадорлигини ошириш ва тажриба алмашиш мақсадида Жиззах вилоятида бўлдилар.

Шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ф.Рахимова бошчилигида маҳалла раислари  Жиззах вилоятида Ш. Нориева раҳбарлигида ташкил қилинган кооперация усулидаги тадбиркорлик тажрибаси билан танишдилар. Тадбиркор аёл томонидан амалга оширилган ишларни кўриб, ўз фаолиятлари учун зарур тажрибаларни ўргандилар.

Шунингдек, вилоят хокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бошқармаси бошлиғи Н.Мухторова бошчилигида маҳаллалар фаолиятлари билан танишиб фикр алмашдилар.  

Шароф Рашидов ҳайкали пойига гул қуйиш маросими ўтказилди.  

Зулфияхоним ижод мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган чиқишлар айниқча барчага манзур бўлди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM