ДИЛЛАРНИ ШОД ЭТИБ

3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан шаҳримиздаги имконияти чекланган инсонларга меҳр ва саховат улашилди. Ушбу хайрли тадбирларда ҳарбийлар ҳам жуда фаол иштирок этдилар.

Жумладан, байрам муносабати билан шаҳар ҳокимлиги вакиллари ҳамда ҳарбийлар Ингичка шаҳарчасида яшовчи соғлигида нуқсони бўлган инсонларнинг хонадонларига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида уларга меҳр кўрсатиб, совға-саломлар тақдим этдилар.

Шунингдек, шаҳар ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ҳамда шаҳар Драма театри ижодкорлари шаҳримиздаги 5 сонли мактаб интернатидаги болажонларга ҳам қувонч улашдилар.

Айниқса театр актёрлари томонидан ижро этилган томошалар болажонлар томонидан жуда илиқ кутиб олинди.

Кемтик дилларни шод этиш, меҳр улашиш, эҳтиёжманд инсонларни ҳолидан хабар олишдек халқимизга хос бўлган қадриятларимиз бардавом бўлсин.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM