Маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий -маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ва мутахассислари иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди

Бугун шаҳримиздаги 2 сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ва мутахассислари учун мўлжалланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

Унда Каттақўрғон шаҳри ҳамда Нарпай, Пахтачи ва Каттақўрғон туманидаги хотин-қизлар кенгаши раислари, маҳаллалар  раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий -маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ва мутахассислари иштирок этдилар.

Семинарда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи М.Нурматова ҳамда вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи 1- ўринбосари, хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси С.Джумаевалар қатнашдилар.

Кириш сўзи билан семинарни очиб берган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи М.Нурматова соҳага оид қонун ҳужжатлари, маҳаллалар раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ва мутахассисларининг вазифалари ва уларни амалга ошириш механизмлари ҳақида батафсил тушунча берди.

Шунингдек, семинар иштирокчилари Дин ишлари қўмитасининг Каттақўрғон шаҳар бош мутахассиси Б.Қодировнинг “Ислом ва жамият” мавзусидаги маърузасини тингладилар.

Жамиятимизда хотин-қизларни муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва қийин аҳволдаги хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш, аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, қизларнинг иқтидор ва қобилиятларини аниқлаш, оилавий ажримларни бартараф этиш, оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш бугунги кундаги муҳим вазифалардан ҳисобланади. Юзага келадиган кўплаб муаммолар соҳадаги ишларнинг тўғри йўлга қўйилмаганлиги оқибатида содир бўлади.

Бу борадаги муаммоларни бартараф этиш бўйича психологлар, отинойи, шаҳар ИИБ, соғлиқни сақлаш бўйича мутахассисларнинг ҳам маслаҳатлари ва фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Семинар давомида маҳалла ходимларининг ҳуқуқий, сиёсий, диний билимларини оширишга қаратилган тренинг машғулотлари ҳам ўтказилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM