1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТС га қарши кураш куни

Ҳар йили 1 декабрь санаси анъанавий тарзда «Бутунжаҳон ОИТСга қарши  кураш куни»  сифатида кенг нишонланади. Ушбу тадбирлар доирасида турли танловлар, спорт мусобақалари ўтказилади.

Шу муносабат билан шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, ҳарбий қисм, СамДУ Каттақўрғон шаҳар филиали ҳамда туризм ва спорт бўлими ҳамкорлигида спорт тадбири бўлиб ўтди.

“Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида бўлиб ўтган пиёда юриш марафони акциясида ёшлар жуда фаол иштирок этдилар.

Каттақўрғон шаҳрига кириш дарвозасидан шаҳар ҳокимлигигача бўлган масофани марафон иштирокчилари кўтаринкилик остида босиб ўтдилар.

Белгиланган масофани босиб ўтган иштирокчилар эрталабки бадантарбия машқларини бажардилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM