Кейинги йилларда мамлакатимизда спорт, хусусан хотин-қизларни спортга кенг жалб этиш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Хотин-қизларни соғломлаштириш борасида спортнинг кўплаб турлари бўйича мусобақаларнинг ташкил қилинаётгани фикримизнинг исботидир.
Бугун Самарқанд шаҳар 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида хотин-қизлар ўртасида "Гимнастрада фестивали" ўтказилди.
Фестивалда Каттақўрғон шаҳар хотин-қизлар кенгаши раҳбарлигида маҳаллалардаги хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этдилар.
Якунга кўра Самарқанд шаҳри биринчи, Каттақўрғон шаҳри хотин-қизлари 2 ўринни қўлга киритдилар.
Ғолиблар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати