ШАҲАР ҲОКИМИ КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ ВА ҚУРИЛИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

Бўш турган объектлар негизида Каттақўрғон шаҳрида 2 та "Каттақўрғон Агросервис МТП" ва "Ингичка кони" АЖ кичик саноат зоналари ташкил этилди.

Кичик саноат зоналари ташкил этиш бўйича киритилган "CLASSIC MOTOR" МЧЖнинг юқори босимли пластик қувурлар ишлаб чиқариш лойиҳасининг умумий қиймати 1 400,0 минг. доллар бўлиб жамиятнинг ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Бу бўйича яратиладиган янги иш ўринлари 85 тани ташкил этади.

Ушбу лойиҳа бўйича ҳозирги кунда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бугун бу ерда бўлди ва олиб борилаётган ишлар билан танишди. Шаҳар ҳокиминиг биринчи ўринбосари Б.Сайипов айни дамда саноат зонасида кетаётган ишлар бўйича маълумот берди.

Шундан сўнг шаҳар ҳокими шаҳримизда амалга оширилаётган қурилишлар, яъни шаҳар Давлат солиқ идораси учун қурилаётган янги бинодаги қурилиш ишларини ҳам кўздан кечирди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM