ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲАМ АЛОҲИДА ЎРНИ БОР

Маълумки, Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 6 ноябрь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишида сўзлаган нутқларида мамлакатимизни ривожлантириш, янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг асосий 7 та йўналишини белгилаб берди.

Унда жумладан, хотин-қизларни янада қўллаб-қувватлаш борасида қилинадиган ишлар бўйича ҳам тегишли вазифалар, кўриладиган зарурий чора-тадбирлар ҳақида айтилган.

Яқинда “Чинобод” маҳалласида шаҳар ҳокимлиги хотин-қизлар кенгаши, шаҳар Халқ қабулхонаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда маҳаллаларнинг хотин-қизлар бўйича мутахассислари иштирокида бўлиб ўтган йиғилиш ана шу масалага бағишланди.

Унда сўзга чиққан шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиева, хотин-қизлар кенгаши раиси Ш.Кучкарова ҳамда шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ф.Рахимовалар Президентимиз томонидан кўрсатиб ўтилган янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг 7 йўналиши ва унда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган вазифалар хусусида сўз юритдилар.

Йиғилиш иштирокчиларининг билдирган фикр-мулоҳазалари ва таклифларидан келиб чиқиб, бу борада келгусида шаҳримизда маҳаллалар кесимида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан келишиб олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM