АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ (IT) НИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ  ИМЗОЛАНДИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, "Yangi Avlod" маркази раҳбари А.Иргашов ҳамда Япониянинг “Beeanz va Gakku Plus” компаниялари раҳбари Ж.Сугимотолар ўртасида Ахборот Технологиялари(IT) соҳасини ривожлантириш бўйича келишув битими имзоланди. 

Ушбу келишувга кўра жорий йининг декабрь ойидан ''YAMATO IT ACADEMY"яси АТ соҳасининг энг йирик йўналишларидан бўлган дастурлаш тилларини Япония стандартлари асосида ўқитиш учун ўқувчиларни қабул қилишни бошлайди.

Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги томонидан ''YAMATO IT ACADEMY"ясини 30 дона замонавий компьютер билан таъминлаши ҳамда "Аёллар" ва "Ёшлар" дафтаридаги 60 нафар ёшларни дастурлаш тилларига бепул ўргатиш юзасидан ҳам келишиб олинди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ''YAMATO IT ACADEMY'сида 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган IT соҳасига қизиқувчи ёшлар -HTML, -JAVA, -PHP, -Python йўналишлари бўйича ўқийдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM