ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ СУҲБАТДАН ЎТДИ

Маълумки, Президентимиз тавсияси билан маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилиши кўзда тутилган.

Белгиланган тартибга кўра ушбу вазифани амалга оширувчи шахслар ҳудуддаги тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш билан бирга аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, хонадонлардаги томорқа ва бошқа бўш ерлардан унумли фойдаланишни ташкил этади. Лавозимга ҳар бир маҳаллага ҳокимият, иқтисодиёт, инвестиция, солиқ, молия, банк идораларидан олий маълумотли, тажрибали ҳамда маҳалланинг шарт-шароитини яхши биладиган иқтисодчилар танлов асосида ишга олинади.

Бугун Каттақўрғон шаҳрида бўлган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи шаҳар ҳокими Г.Алимова иштирокида шаҳардаги 36 та маҳаллага ҳоким ёрдамчиси лавозимига ҳужжат топширган  номзодлар билан суҳбат ўтказди.

Суҳбатлашиш асносида муносиб номзодлар маҳалла ёрдамчиси лавозимига танлаб олинди.

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари, иш юритиш тартиби борасида яна бир бор тушунтиришлар берилди ва суҳбат давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Шунингдек, шу куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи шаҳримиздаги Касб-ҳунар марказида ҳам бўлди. Айни дамда марказда катта ҳажмдаги таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Таъмирлаш ишлари билан танишган Н.Ҳусанов бу борадаги ўз тавсиялари ва фикрларини билдирди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM