КАТТАҚЎРҒОН  ШАҲАР ҲОКИМИ ГАВҲАР АЛИМОВА  ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН СОҲА ХОДИМЛАРИГА ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ 

Ассалому алайкум азиз дўстлар!
Аввало, кеча янги Ўзбекистонда илк бор нишонланган 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан соҳа ходимларини табриклашга ижозат бергайсиз!
Бугун касаба уюшмаларининг минглаб аъзолари турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилмоқдалар.
Бандликни таъминлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳаларида ижтимоий шериклик имкониятларини янада кенгайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатишда мазкур ташкилот янги ташаббуслар билан чиқиши керак.
Куни кеча Президентимиз томонидан соҳа ходимларига йўлланган табрикда 
«Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча иш берувчилар ва раҳбарлар бутун дунёда тан олинган қуйидаги қоидага амал қилишларини истардим: ҳар қайси корхона ёки ташкилотда албатта касаба уюшмаси фаолият кўрсатиши ва раҳбарлар албатта улар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориши шарт. Шундагина жамиятимизда меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолатларининг олди олинади, ҳаётимизда ижтимоий адолат янада мустаҳкам қарор топади»,  деди .
Сизларни ушбу қутлуғ айём — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, ишларингизда зафарлар тилайман.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM