МАҲАЛЛАЛАРДА МАЪНАВИЙ- МАЪРИФИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун қайси соҳани олманг ишлайман, меҳнат қилиб рўзғор тебратаман деган инсон учун барча имконият ва шароитлар яратилган. Фақат ҳаракат қилиш керак. Ҳар бир инсон ўз бахтини, фаровон ҳаётини амалда қилаётган ҳатти-ҳаракатлари орқасидан топади. Тўғри ҳаёт тарзини танлаш ва шу йўлдан оилани, рўзғорини тебратиш ҳар кимнинг ўз қўлида. Бор ишда ҳам ишламасдан, фақат кимнандир, яқинларидан, ота-онасидан ёки бошқалардан мурувват кутиб ўтириш соғлом инсонлар учун уят. 

Чунки соғлом одам аслида қўл - оёғи бутлиги, бировнинг ёрдамисиз юра олишига, ўзи ҳаракат қилиб нон-тузини топа олишига шукр қилиб яшаши керак.

Бугун шаҳримиздаги “Дўстлик” маҳалласида бўлиб ўтган давра суҳбатида мана шулар ҳақида гапирилди.

Унда Самарқанд вилоят бош имом хатиб ўринбосари Ё.Мансуров, Каттақўрғон шаҳар бош имом хатиби Х.Дўстмуродов, шаҳар хотин-қизлар бўйича ҳоким маслаҳатчиси Ш.Кучкарова, Дин ишлари бўйича қўмитанинг шаҳар бош мутахассиси Б.Қодиров, шаҳар ИИБ ХПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори З.Ахатовалар иштирок этдилар.

Шунингдек, давра суҳбати давомида жиноятчиликни олдини олиш, гиёҳвандлик, ичкилик ва унинг оқибатлари, оилавий жанжалларнинг оила мустаҳкамлигига, фарзандлар тақдирига таъсири, диний оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш юзасидан маърифий тарғибот ишлари амалга оширилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

Худди шундай давра суҳбатлари бугун “Гўзалкент, “Дамариқ”, Амир Темур ҳамда  “Дўстлик” маҳаллаларида ҳам бўлиб ўтди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM