“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида тадбиркорлар қўллаб-қувватланмоқда

Каттақўрғон шахар давлат солиқ инспекцияси томонидан “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар режаси асосида тадбиркорларни қўллаб-қўвватлаш бўйича тадбирлар давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида ҳамда 2021 йил январь ойида ўтказилган селектор йиғилишларида ишсиз аҳолини оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка жалб этиш, янги ташкил бўлган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш уларнинг муаммоларини ечишда амалий ёрдам бериш, банклар томонидан уларга кредит ажратишга кўмаклашиш,  “Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи”тамойилини амалиётга кенг жорий этиш белгиланган.

Хусусан жорий йилнинг июль ойи давомида кўмаклашиш зарур бўлган хўжалик юритувчи субъектлардан 55 тасига дастлабки бухгалтериясини юритишда ва 3 та корхонани фаолиятини тиклашда кўмалашиб, муоммолари бартараф этилди ҳамда электрон ҳисоб варақ-фактураларини юритиш, ходимларни расмийлаштириш бўйича тушунча ва тавсиялари берилди.

Шунингдек, автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитларни соддалаштириш, соҳада яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 07 майдаги “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5108-сонли қарори юзасидан Каттақўрғон шаҳар ҳудудида йўловчиларни ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларга ушбу қарор бўйича Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда тушунтириш ишлар олиб борилгани натижасида жорий йилнинг июль ойида 53 та фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан шуғулланиши учун давлат рўйхатидан ўтказилиши кўмаклашилди.

“Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи”тамойили доирасида амалий ишлар давом этади.

 

Азизбек Омонов, шаҳар ДСИ

“Тадбиркорликни қўллаб-қўвватлаш шўъбаси бошлиғи

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM